Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек ярим финалга чиқди. Навбатдаги рақиб — Магнус Карлсен!

Нодирбек ярим финалга чиқди. Навбатдаги рақиб — Магнус Карлсен!

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) муваффақиятли қатнашяпти.

Кеча 1/4 финал босқичнинг жавоб учрашувлари ўтказилди. Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов 1/4 финалда хитойлик Дин Лижэнь (Хитой, 2762) устидан зафар қучди. Биринчи партияда Нодирбекнинг ғалабаси қайд этилганди. Иккинчи учрашувда гроссмейтеримиз қора доналарда дуранг ўйнади. 

Чорак финалнинг битта жуфтлигида ғолиб тай-брекда аниқланди. Унда рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) франциялик Алиреза Фирузджа (2760)дан устун келди. Энди 1/2 финалда яна бир бор Нодирбек Абдусатторов - Магнус Карлсен қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.    

Эслатиб ўтамиз, шахматчимиз саралаш босқичининг сўнгги 7-турида Карлсенни мағлубиятга учратиб, плей-оффга 1-ўрин билан йўл олганди. Ярим финал учрашувлари бугун ва эртага ўтказилади. Шахматчилар ўзаро иккита партия ўйнашади. Жами 40 та юришга 90 дақиқадан вақт берилади. Икки партияда ғолиб аниқланмаган тақдирда тай-брекка мурожаат қилинади. Плей-оффнинг барча босқич учрашувлари бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади.

1/4 финал натижалари 

Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) 1-1 (1-0, 0-1). Тай-брейк - 0-2

Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) 1.5-0.5 (1-0, 1/2)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Дин Лижэнь (Хитой, 2762) 1.5-0.5 (1-0, 1/2)

Винсент Каймер (Германия, 2738) - Левон Аронян (АҚШ, 2725) 0.5-1.5 (1/2, 0-1)

1/2 финал жуфтликлари (13-14 февраль):

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) - Левон Аронян (АҚШ, 2725)

5-8 ўринлар учун баҳс

Алиреза Фирузджа - Дин Лижэнь

Винсент Каймер - Доммараджу Гукеш

Финал: 15-16 февраль    

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг