Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабибнинг яқин дўсти UFCдан ҳайдалди

Ҳабибнинг яқин дўсти UFCдан ҳайдалди

UFC бир неча жангчи билан келишувни бекор қилгани маълум бўлди.

«Қора рўйхат»дан UFC камарига собиқ даъвогар ва сўнгги олтита жангидан бештасида мағлуб бўлган Даррен Тилл ҳамда Доғистон вакили Зубайра Тухугов ҳам жой олган.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг яқин дўсти бўлган Зубайра охирги вақтларда вазн қила олмагани сабабли битта юқори вазнга кўтарилганди.

Бироқ 12 февраль куни бўлиб ўтган жангида ҳам енгил вазн лимитини бажара олмади ва гонорарининг маълум қисмидан айрилди. Қолаверса, у ушбу кечада Элвес Бреннерга мағлуб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг