Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди

14 феврал куни юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд, Халқаро оғир атлетика федерацияси вице-президенти Хосе Гонсалез, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрулло Маҳмудов ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Мендиев иштирок этди.

Анжуманда сўз олган мамлакатимиз терма жамоаси мураббийи Баҳром Мендиев терма жамоанинг яхши ҳолатда экани ва бу мусобақада юқори марралар кўзланаётганини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрулло Маҳмудов шундай деди: «Мен спортчиларимиз ушбу мусобақада фаолиятидаги энг яхши натижани қайт этишини эмас, балки августдаги Олимпиадада ўзини кўрсатишини истаган бўлардим».

Муҳаммад Жалуд анжуман сўнгида журналистларга қарата шундай деди: «Спорт ОАВсиз ҳеч қачон бу даражада машҳур бўла олмас эди. Шунинг учун ҳурматли журналистлар сизга раҳмат айтаман. Айниқса бундай ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган спорт турларини сиз ёритмасангиз, ҳеч ким бундан бохабар бўлмас эди. Оғир атлетикачи 300 кг тош кўтарса-ю, буни ҳеч ким кўрмаса бунинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Шунинг учун яна бир бора раҳмат».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг