Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўлим марафони»: Кардиффда икки нафар спортчи ҳалок бўлди

«Ўлим марафони»: Кардиффда икки нафар спортчи ҳалок бўлди

Фото: «The Sun»

Уэльснинг Кардифф шаҳрида ўтказилган 15-юбилей ярим марафони фожиага айланди. Икки нафар спортчи 21 километрдан ортиқ масофани босиб, финиш чизиғини кесиб ўтиб йиқилган. «The Sun» нашрининг ёзишича уларнинг иккаласида ҳам юрак тўхтаб қолиши қайд этилган.

Югурувчилардан бири хотини ва бир яшар фарзанди кўз ўнгида йиқилган, иккинчи спортчи эса таниш қизи билан бирга финишга етиб келган. Ҳар икки спортчи Уэльс университети госпиталига олиб кетилган ва врачлар уларнинг ўлимини қайд этган.

Кардифф ярим марафонида 25 минг киши қатнашди. Эркаклар ўртасида энг яхши натижани (бир соат, бир дақиқа ва бир сония) австралиялик Жек Райнер, аёллар ўртасида эса бу масофани бир соату тўққиз дақиқа ва 45 сонияда ортда қолдирган угандалик Жульет Чекуэл кўрсатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг