Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё кубоги муддати кечиктирилди

Осиё кубоги муддати кечиктирилди

Фото: AFC

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё кубоги муддати ўзгартирилгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра, турнир 2027 йил 23 декабрда бошланиб, финал 21 январ кунига белгиланган. Бунгача турнир 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши режалаштирилганди.

Шу тариқа, қитъа чемпионати бошланиши 350 кунга, яъни қарийб бир йилга кечиктирилмоқда.

Турнир вақтини ўзгартиришга Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб бўлган. Жумладан, Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги кескинлик янги босқичга кўтарилди. Жумладан, ҳусийлар Саудия аэропортларига кескин зарбалар йўллади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг