Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобига яна бир медал қўшилди
Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшувчи спортчиларимиз яна бир медални қўлга киритдилар.
1000 метрга каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 август куни ҳамюртимиз Вадим Меньков эшкак эшишда олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда кумаш медали соҳиби бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter