Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиёда яна бир мусобақа коронавирус туфайли қолдирилди

Осиёда яна бир мусобақа коронавирус туфайли қолдирилди

Жорий йилнинг 28 ноябр – 6 декабр кунлари Хитойнинг Саня шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Осиё соҳил ўйинлари кейинги йилга қолдирилади. Бу ҳақда Осиё олимпия кенгашининг расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, Хитой ҳукумати томонидан 2020 йили мамлакатда ўтказилиши белгиланган барча спорт мусобақалари бекор қилинган. Бунинг натижасида қитъавий соҳил ўйинларининг ташкил этилиши сўроқ остида қолмоқда.

Саня соҳил ўйинлари ташкилий қўмитасининг Осиё олимпия кенгашига йўллаган ахборотида кўрсатилишига кўра, 15 кун ичида Хитой олимпия қўмитаси ва тегишли давлат ташкилотлари билан келишувдан сўнг ўйинларнинг кейинги йил санаси эълон қилинади.

Маълумки, Осиё соҳил ўйинлари илк бор 2008 йили Балида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон спортчилари ушбу мусобақаларда доимий тарзда иштирок этиб келмоқда. 2016 йили Ветнамнинг Да Нанг шаҳрида бўлиб ўтган соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинларида мамлакатимиз спортчилари 3 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритиб, 41 та Осиё мамлакатлари орасида 15-ўринни эгаллаган эди.

2021 йилга қолдирилаётган бу галги VI Осиё соҳил ўйинларида 2000 минг нафардан ошиқ спортчилар 19 та спорт турида ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилиши белгиланган. Бироқ, мусобақа ташкилий қўмитасининг билдиришича, коронавирус касаллиги таъсирида келиб чиқаётган иқтисодий етишмовчиликлар натижасида спорт турлари ва иштирокчилар сонида ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг