Ўзбекистон биринчи марта OCA Бош ассамблеясини ўтказади

Ўзбекистон илк маротаба Осиё Олимпия Кенгаши (OCA)нинг Бош ассамблеясини қабул қилади. Кувайтда ўтган OCA 45-Бош ассамблеясида бу ҳақда маълум қилинди.
OCA бош директори Ҳусайн ал-Мусалламнинг Бош ассамблеяни 2026 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Маълумот учун: Бош ассамблея — Осиё Олимпия Кенгашининг энг юқори бошқарув органи бўлиб, унда қитъамизнинг 45 мамлакати миллий олимпия қўмиталари вакиллари қатнашади. Унда Осиё спортига оид муҳим қарорлар, қитъадаги спорт сиёсати ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинади.
Тошкент 2022 йилда OCAнинг Ижроия қўмитаси йиғилишига мезбонлик қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter