Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши ўйнайди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14–15 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу йиғин давомида ўзбекистонлик футзалчилар Қозоғистон терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичигача чиқиб, Эронга қарши ёрқин ўйин намойиш қилганди. Ён қўшниларимиз эса ярим финалга қадар етиб борганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг