Ўзбекистон Тошкентда Эрон устидан ғалаба қозонди

Тошкентда "CAFA Nations Cup-2025" мусобақаси финали ўтказилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди. Учрашувда ягона голни 119-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов киритди.
Ўйин бошида бир эронлик футболчи майдондан четлатилди, қўшимча дақиқаларда Элдор Шумуродов пеналтидан гол ура олмади.
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов (35. Владимир Назаров, 54), 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Отабек Шукуров (6. Акмал Мозговой,80), 9. Одил Ҳамробеков ( 8. Жамшид Искандеров,80), 14. Элдор Шомуродов, 19. Азиз Турғунбоев ( 21. Игорь Сергеев, 46), 22. Аббос Файзуллаев, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 27. Дилшод Комилов (30. Алибек Давронов,101), 31. Руслан Жиянов (11. Остон Ўрунов, 46)
Эрон: 1.Паям Ниазманд, 18.Ария Юсуфи, 13.Муҳаммад Канани, 20.Ориф Агаси, 5.Али Неъмати, 26.Муҳаммад Горбани (15. Рузбеҳ Чешми, 46), 21.Омид Нурафкон, 14.Саман Годдос (7. Алиризо Жаҳонбаҳш,66), 27.Муҳаммад Моҳебби, 24.Шаҳриёр Моганлоу ( 9. Меҳди Тареми, 30), 10.Амирҳуссайн Ҳуссайинзода (23. Рамин Ризоян, 15).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter