Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Испанияга қаттиқ қаршилик кўрсатди

Ўзбекистон Испанияга қаттиқ қаршилик кўрсатди

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинлари футбол баҳсларида Ўзбекистон ва Испания термалари тўқнаш келди. 

Қизғин кечган ўйинда ўзбекистонликлар рақибга кичик ҳисобда имкониятни бой берди. 

Дастлаб 28 -дақиқада Пубил ҳисобни очди. 45+3-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 59-дақиқада Серхио Гомес ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Шунингдек, дарвозабон Абдувоҳид Неъматов битта пеналтини қайтаришга муваффақ бўлди. 

Шундан кейин Ўзбекистон ташаббусни ўз қўлига олди. Аммо кўплаб имкониятларга қарамай ҳисоб ўзгармади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг