Ўзбекистон ўсмирлари финалда!

Бугун, 17 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финали доирасида Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шимолий Корея ўсмирлари билан куч синашиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон U17 3:0 Шимолий Корея U17
Голлар: Хасанов - 29, Рустамов - 62, Шукруллаев - 65.
Шундай қилиб, финалга йўл олган «кичик оқ бўрилар» 20 апрель куни мусобақа мезбони Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, иккала финалчи жамоа ушбу турнирнинг А гуруҳида ўзаро баҳслашиб, Ўзбекистон ўсмирлари йирик, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter