Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хитойни енгди ва мундиалга яқинлашди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хитойни енгди ва мундиалга яқинлашди

Бугун, 6 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги 2-тури доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хитойга қарши баҳси олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ушбу ғалабадан сўнг «кичик оқ бўрилар» очколари сонини 6 тага етказиб олди ва муддатидан аввал гуруҳдан чиқишга яқин турибди. Бунинг учун гуруҳ доирасида кечаётган яна бир баҳсда Саудия Арабистони терма жамоаси Таиландни мағлуб этиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилади. Маълумот учун, Ислом Исмоилов шогирдлари сўнгги турда мусобақа мезбони Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

U17 Осиё чемпионати.
А гуруҳи 2-тур:
Хитой – Ўзбекистон 1:2

Голлар: Чжан Чэнжуй 33 (1:0), Ҳасанов 45+1 (1:1), Алиев 86 (1:2).

Хитой: 13.Ихесан Йиламу, 4.Лохман Элназар, 5.Сунь Тяньюй, 7.Беньямин Абдусалом (17 Вэй Цзицзянь, 46 (Ян Цяньдун, 86)) , 8.Лю Цзялэ, 9.Вэй Сянсинь, 10.Ҳабибулла Нурхожи (18.Ли Сян, 63), 11.Ван И, 12.Ван Гэнгруй, 21.Чжан Чэнжуй, 23.Лю Бинлинь (6.Ли Шуайци, 89)

Ўзбекистон: 21.Рустамжонов, 3.Ҳакимов, 4.Баҳодирхонов (с), 6.Абдукаримов, 7.Ҳасанов (17.Рустамов, 56), 9.Сарсенбаев (20.Алиев, 56), 11.Содиқов (16.Абдумўминов, 65), 13.Фазлиддинов (10.Ҳабибуллаев, 46), 15.Мусахонов, 18.Шукуруллаев, 19.Эримбетов

Огоҳлантиришлар: Лю Бинлин (42), Ли Сян (73), Ван И (90+6), Шукуруллаев (90+7).

Захира: 1.Шокиров, 12.Избосканов, 23.Маҳмуджонов, 14.Саидмуродов, 8.Муҳаммадов, 2.Ботиралиев, 22.Абдуллаев, 5.Муродов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг