U17 Осиё кубоги: Ўзбекистонд гуруҳ ғолиби

Кеча, 9 апрел куни Судия Арабистонида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 3-тур баҳслари бошланди.
Мусобақанинг А гуруҳида кейиннги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган икки жамоа – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўсмирлари ўзаро баҳс олиб борди ва унда «кичик оқ бўрилар» йирик, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, 9 очко жамғарган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 100 фоизлик натижа билан гуҳрудан чиқди.
Осиё кубоги U-17. 3-тур:
Саудия Арабистони U17 – Ўзбекистон U17 – 0:3
Голлар: Жамшидбек Рустамов 57 (п), 70, Асилбек Алиев 63.
Саудия Арабистони: 22. Вафи, 3.Носир Ал-Фиҳоний, 6.Саид Ад-Довсари 9.Аблулҳади Матари (17.Салим Абдуллоҳ, 46), 10.Абдулраҳмон Сўфиёни, 11.Сабри Даҳал (7.Ал-Волид, 64), 12.Одил Бин Ҳибаҳ 13.Осама Ал-Дагмаҳ, 14.Абдулазиз Асирий, 18.Абдулазиз Алфаваз (23.Маҳир Таваший, 72), 20.Абу Бакр Саид.
Ўзбекистон: 1.Шокиров, 4.Баҳодирхонов, 5.Муродов, 8.Муҳаммадов (22.Абдуллаев, 46), 9.Сарсенбаев (20.Алиев, 46), 10.Ҳабибуллаев, 13.Фазлиддинов, 14.Саидмуродов, 15.Мусахонов (23.Маҳмуджонов, 72), 16.Абдумўминов (7.Ҳасанов, 63), 17.Рустамов.
Ноаниқ пеналти: Матари, 49 (С).
Маълумот учун, ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган жамоалар чорак финал баҳсларига чиқиш билан биргаликда шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган U17 Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма олади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter