Ўзбекистон термасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Йиғин доирасида терма жамоамиз Россия ва Саудия Арабистонига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.
Ўзбекистон - Россия
12 ноябрь, 20:00 |«Пахтакор» стадиони, Тошкент
Саудия Арабистони - Ўзбекистон
17 ноябрь, 20:30 (Тошкент вақти билан) |«Жассим бин Ҳамад» стадиони, Доҳа
Абдуқодир Ҳусанов ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилмади, Элдор Шомуродов эса йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинида Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмайди.
Миллий терма жамоа мураббийлар ва тиббий штаби ҳимоячимизнинг ҳолатидан келиб чиқиб, унинг тикланиш жараёнларини давом эттириш мақсадида футболчини йиғинга жалб этмасликка қарор қилди.
Қайдномага киритилган ҳужумчимиз Элдор Шомуродов эса оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter