Ўзбекистон ва Эрон ўйинига жамоат транспортида келиш сўралди
Бугун, 10 октябр куни соат 19.00 да Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашишади.
iticket.uz сайти маълумотига кўра, ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлганлиги сабабли сотувга чиқарилган барча чипталар тугаган.
ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати футбол майдонига ўйин бошланишидан вақтлироқ ташриф буюришни, шахсий транспортда эмас, балки жамоат транспортида келишни, чипталарсиз футбол майдонига келмасликни (чипталарсиз майдонга киритилмайди) сўради.
Маълум қилинишича, футбол ишқибозларига қулайлик яратиш ва тирбандликларга йўл қўймаслик мақсадида қўшимча жамоат транспортлари ажратилган.
Шунингдек, футбол ишқибозлари майдонда жамоат тартибига ва ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишларини, мухлислик маданиятига амал қилишларини сўраймиз, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter