Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон - Янги Зеландия учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон - Янги Зеландия учрашуви бекор қилинди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида саф тортиши керак эди.

ЎФА матбуот хизматига кўра, ўйин ўтказилмайди. «Бугун тонгда Янги Зеландия терма жамоасининг 12 футболчисида ўйинолди текширувда коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Рақиб жамоа вакиллари бундай ҳолатда ўйнай олмасликлари, мураббий эса таркиб шакллантириш учун етарлича футболчиларга эга эмаслигини билдирди. Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам футболчилар саломатлиги устувор ҳисобланади. Натижада томонлар бугунги ўйинни қолдиришга қарор қилишди», - деб ёзади федерация расмий баёнотида.

Ўйин олдидан топширилган ПЦР-тестлар жамоамизнинг барча аъзоларида манфий чиққан.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон терма жамоасининг Япония ва Баҳрайн билан ўртоқлик учрашувлари ҳам бекор қилинган эди. 10 январь куни бошланган Дубайдаги йиғин чоғида Сречко Катанец бошчилигидаги термамиз «Ал Ваҳда» (БАА) клуби билан назорат ва Жанубий Судан терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг