Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан яна икки жаҳон чемпиони чиқди! (видео)

Ўзбекистондан яна икки жаҳон чемпиони чиқди! (видео)

13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон қизлар ва йигитлар терма жамоаси 18 нафар боксчи билан (10 нафар ўғил бола, 8 нафар қиз) иштирок этди.

Куни кеча Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари ичида жаҳон чемпиони мақомига эришган илк спортчига айлангани хабар қилинганди.

Йигитлар ўртасида кечган финал жангларида ўзбекистонлик икки нафар боксчи жаҳон чемпиони бўлди. Финалда -52 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров россиялик рақибини очколар ҳисобида енгган бўлса, энг оғир вазин тоифасида Жаҳонгир Зокиров арманистонлик боксчини нокаутга учратди.

Ўтказилган жанглар якунига кўра, терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистонга 10 та медаль билан қайтадиган бўлишди:

Ўғил болалар:

Олтин:

-52 кг: Шаҳзод Музаффаров

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бронза:

-69 кг: Аълохон Абдуллаев

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Қизлар:

Олтин:

-54 кг: Нигина Ўктамова

Кумуш:

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева

Бронза:

-57 кг: Ситора Турдибекова

-60 кг: Дилфуза Бекова

-69 кг: Хадичабону Абдуллаева

-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Финал жанглари:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг