Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. World Boxing томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шубҳасиз, бундай натижа билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Олтин медал:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медал:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-85 кг: Акмалжон Исроилов
Бронза медал:
-60 кг: Мадияр Данияров
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter