Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мутахассис Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Ўзбекистонлик мутахассис Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Усмон Тошев қўшни мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Қайд этилишича, томонлар 1 йиллик шартнома имзолаган. Қобулда ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда эълон қилинган.

59 ёшли Усмон Тошев футболчилик фаолияти давомида «Нурафшон Бухоро», «Зарафшон», «Пахтакор», «Солнок» (Венгрия), «Кератсини» (Греция) ва Ўзбекистон миллий жамоасида фаолият юритган бўлса, мураббий сифатида «Бухоро», «Насаф» клубларини бошқарган, шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган бўлса, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Усмон Қудратович ҳозиргача ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида ишлаётган эди.

Маълумот учун, Афғонистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 152-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг