Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Бутунжаҳон олимпиадасида якка пешқадам

Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида давом этаётган шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида кеча, 1 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси саккизинчи турни ўтказди.
Унда ёш шахматчиларимиз Эрон терма жамоасини 2,5 – 1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Терма жамоамиз 8-раунддан сўнг 7 ғалабага эришиб, турнирда якка пешқадам бўлиб турибди.
Бугун ҳамюртларимиз Хитой терма жамоасига қарши дона сурадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter