Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонни мағлуб этган Туркия жаҳон чемпиони Францияни ҳам худди шу ҳисобда енгди

Ўзбекистонни мағлуб этган Туркия жаҳон чемпиони Францияни ҳам худди шу ҳисобда енгди

Фото: «Google.com»

Евро-2020 саралаш босиқичи 3-тури доирасида Туркия терма жамоаси ўз майдонида Францияни қабул қилди. Конья шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда турклар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланди, бироқ майдон эгалари ўз имкониятларидан фойдалана олишди. 30-дақиқада Каан Айхан стандард вазиятдан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилган бўлса, орадан ўн дақиқача ўтиб мезбонлар иккинчи голни уришди.

Самуэль Умтитининг хатосидан сўнг турклар рақиб жарима майдони яқинида қарши ҳужумга ўтиб кетишди, жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Женгиз Ўндер дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда ҳам Туркия футболчиларида яна уч-тўртта жуда қулай имкониятлар бўлди, бироқ Уго Льорис сейвлар орқали французларни бир қатор голлардан сақлаб қолди.

Шу тариқа, Туркия очколарини 9 тага етказиб олган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. Франция (6) эса иккинчи ўринда қолди.

Эслатиб ўтамиз, 2 июн санасида Туркия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтган эди. Ўша учрашувда ҳам турклар худди шундай, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Евро-2020 саралаши, 3-тур
Туркия – Франция 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 30 Айхан, 2:0 – 40 Ўндер.
Туркия – Гюнок, Демирал, Калдирим, Челик, Айхан, Ўндер (Язижи, 85), Тўкез, Текдемир, Қахвачи (Тўфан, 80), Караман, Йилмаз.
Франция – Льорис, Динь (Менди, 46), Умтити, Варан, Павар, Погба, Матюиди (Коман, 46), Сиссоко, Жиру (Бен-Йеддер, 72), Гризманн, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Текдемир (39), Демирал (45), Умтити (45), Коман (86).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг