Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда «Ас-Садд»дан мағлубиятга учради

«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда «Ас-Садд»дан мағлубиятга учради

Фото: «Std.uz»

Осиё чемпионлар лигасининг «D» гуруҳида иштирок этаётган «Пахтакор» бугун Қатарнинг «Ас-Садд» клуби меҳмони бўлиб, аламли тарзда мағлубиятга учради.

Хави бу сафар ҳам ўз сўзини айтди. У баҳснинг 10-дақиқасида жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди. Қувватов фақатгина томошабин вазифасини ўтаб берди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин пахтакорчилар ташаббусни ўз томонларига оғдириб, доҳаликлар дарвозаси томон босимни оширишди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари 30-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан етказилган узатмани Кримец бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигича «Ас-Садд» томонида бўлса, Арваледзе шогирдлари ҳимояланишга мажбур бўлишди. Айниқса, Хави томонидан йўлланган иккита ўта хавфли зарбаларни дарвозабонимиз бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ўйин дуранг сари яқинлашаётган эди. Аммо ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида ҳимоячи Шерзод Аъзамов рақиб футболчилари қуршовида бўлишига қарамай, уларни алдамоқчи бўлди ва тўпни йўқотди. Хавининг пасидан кейин Боғдод Буниджа яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, «Пахтакор» ушбу мағлубиятдан кейин жадвалда 3-ўринга тушиб қолди.

ОЧЛ. «D» гуруҳи, 4-тур
«Ас-Садд» — «Пахтакор» — 2:1 (1:1)
Голлар: Хави (9), Боғдод Буниджа (87) — Егор Кримец (30)
Огоҳлантиришлар: Габи (40), Ҳамид Исмоил (58) — Драган Черан (20), Санжар Қувватов (32), Одил Ҳамробеков (36), Достон Ҳамдамов (69), Егор Кримец (89)
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Игорь Сергеев 88), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев 84), Марат Бикмаев (Жавоҳир Сидиқов 62)
«Ас-Садд»: Саад аш-Шийб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳамид Исмоил, Ториқ Салман, Буалим Хухий, Салим ал-Ҳажрий (Жун Ву Йонг 79), Хави (с), Габи, Али Асадилла (Ёсир Исо 66), Ҳасан ал-Ҳайдос, Бағдод Бунайжа

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг