Педри ва Ямал Левандовскини асосий таркибда бўлишини истамайди

«Барселона» вингери Ламин Ямал ва ярим ҳимоячи Педри Роберт Левандовскини асосий таркибда кўришни истамайди. Бу ҳақда «El Nacional» нашри маълум қилди.
Манбага кўра, 17 ёшли Ямал поляк билан яхши муносабатда бўлишига қарамай, Ферран Торрес билан ўйнашни афзал кўради. Педри ва Ламин Ямал бош мураббий Ханс-Дитер Фликга мурожаат қилиб, Торреснинг бошланғич таркибига майдонга туширишини сўрашди. Ферран асосан ушбу мавсумда захирадан майдонга тушмоқда.
Жорий мавсумда Левандовски клуб учун 29 ўйинда 25 та гол урди ва Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди ва шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳам ўнта ўйинда тўққизта гол урди.
Маълумот учун, Ферран Торрес ушбу мавсум барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 16 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter