«ПСЖ» янги трансфер рекордини ўрнатмоқчи: нишонда — Палмер!

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер «ПСЖ»нинг қизиқиш доирасига тушди, деб хабар берди Fichajes.
Нашр ёзишича, 23 ёшли инглиз футболчисини қўлга кириш учун «ПСЖ» раҳбарияти €250 млн сарфлаб, янги трансфер рекордини ўрнатишга ҳам тайёр.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача қайд этилган энг қиммат трансферга ҳам «ПСЖ» қўл урган: 2017 йилда Неймарни олиб келиш учун «Барселона»га €222 млн тўлаган.
Эътиборли томони, ўз вақтида Неймар, яқинда эса Палмер катта соврин йўлида парижликларнинг йўлига ғов бўлганди.
Коул Палмер 2023 йилда «Манчестер Сити»дан «Челси»га 47 млн еврога трансфер қилинган ва 2033 йил ёзига қадар шартнома тузган. У «Челси»да жами 97 ўйин ўтказиб, 43 та гол ва 29 та голли узатма муаллифи бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter