Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди

Қизларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди

Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида стол тенниси бўйича жамоавий 26-Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси минимал вазифани бажариб, 2024 йилда Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказиладиган жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Спортчиларимиз гуруҳ босқичида Шри-Ланкани 3:0, Филиппинни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бироқ чорак финалга чиқиш ўйинида Қозоғистон терма жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Қизларимиз чемпионат якунларига кўра 10-ўринни эгаллашди. Ушбу натижа стол теннисчи қизларимиз учун ЖЧ йўлланмаси учун етарли бўлди. 

2024 йилги жаҳон чемпионати 16-25 февраль кунлари ўтказилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг