Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерациясига раис бўлди

Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерациясига раис бўлди

Фото: ЎзА

Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгашида Ўзбекистон биатлон федерациясининг навбатдан ташқари II конференцияси бўлиб ўтди.

Видеоконференция-йиғилишда федерация раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар кўриб чиқилди.

Мудофаа вазирлигининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, Мудофаа вазирининг ўринбосари Қодиржон Турсунов федерация раиси, «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Абдусаматов раис ўринбосари лавозимига сайланди.

2022 йилнинг январь ойида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон биатлон федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг