Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал Мадрид» Андрей Лунинни жамоадан «айириб қўйди»

«Реал Мадрид» Андрей Лунинни жамоадан «айириб қўйди»

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Андрей Лунин финал баҳсига жамоа билан биргаликда учмайди.

Бундай қарорга келинишига 27 май куни Луниннинг иситмаси кўтарилгани сабаб бўлган. Клуб унинг бошқа футболчиларга касаллик юқтиришидан қўрқмоқда. Дарвозабон жамоа билан Чемпионлар лигаси финалида қатнашиш учун Лондонга учмайди. Тахминларга кўра, Лунин 1 июнь куни бўлиб ўтадиган ўйингача тўлиқ тикланади ва ўйинда қатнаша олади, фақат Лондонга ўзи алоҳида боради.

Аввалроқ финал учрашувида мадридликлар дарвозасини бельгиялик Тибо Куртуа ҳимоя қилиши ҳақида хабар тарқалган эди.

Куртуа жароҳат олган вақтда Андрей Лунин асосий дарвозабонга айланди ва жамоасининг финалга қадар етиб келишида асосий қаҳрамонлардан бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 1 июнь куни «Реал Мадрид» ва «Боруссия Д»  жамоалари ўртасида кечади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг