Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Реал» ўз майдонида «Челси»ни енга олмади

 «Реал» ўз майдонида «Челси»ни енга олмади

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал баҳсида «Реал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди.

Учрашувни меҳмонлар фаол бошлашди ва бир нечта хавфли вазиятларни юзага келтириб, Кристиан Пулишичнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Ушбу голдан кейин «Реал» бироз фаолликни оширди ва Карим Бензема кўмагида ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар деярли содир бўлмади ва дуранг натижа ўзгаришсиз қолди.

«Реал» — «Челси» 1:1

Голлар: Бензема (29) — Пулишич (14).

Реал — Куртуа, Карвахаль (Одриосола, 77), Милитао, Варан, Начо, Марсело (Асенсио, 77), Каземиро, Кроос, Модрич, Винисиус (Азар, 66), Бензема (Родриго, 90+2).

Челси —  Менди, Кристенсен, Тиаго Силва, Рюдигер, Аспиликуэта (Жеймс, 66), Канте, Жоржиньо, Чиллуэлл, Маунт, Вернер (Ҳавертц, 66), Пулишич (Зиёш, 66).

Огоҳлантиришлар: Винисиус (27), Пулишич (38), Кроос (60), Марсело (65), Варан (78), Одриосола (89).

Жавоб баҳси 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг