Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» ва Мбаппе ўзаро келишиб олгани айтилмоқда

«Реал» ва Мбаппе ўзаро келишиб олгани айтилмоқда

«Реал Мадрид» ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоага футболчи трансфери бўйича бир нечта вариантни ишлаб чиққани айтилмоқда.

Бу ҳақда Foot Mercato хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, агар «Реал» ва «ПСЖ» келишувга эришса, франциялик ҳужумчи 2023 йил ёзги трансфер ойнасидаёқ Мадрид клубига ўтишга тайёр.

Бироқ, агар бу вариант амалга ошмаса, Мбаппе ва «Реал» аллақачон футболчининг 2024 йилнинг ёзида эркин агент сифатида ўтиш режасини амалга оширишга келишиб олишган.

«ПСЖ» Мбаппе билан текинга хайрлашишни истамаяпти, шунинг учун улар футболчини сотишни ёки у билан яна шартнома имзолашни истамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг