«Реал» «Валенсия»ни енгиб, Испания Суперкубоги финалига чиқди — Кроосдан супергол (видео)

Испания Суперкубоги жорий йилда ўзгача форматда ўтмоқда. Авваллари фақат Ла лига чемпиони ва Испания Кубоги соҳиби ўзаро тўқнаш келган бўлса, бу йил тўрт жамоа ярим финал ва финалда беллашади. Учрашувлар эса Саудия Арабистонида ўтказилмоқда.
Дастлабки ярим финалда Мадриднинг «Реал» клуби ва «Валенсия» тўқнаш келди. Учрашув мадридликлар устунлиги билан бошланди ва 15-дақиқада Тони Кроос супергол киритишга муваффақ бўлди. У бурчак тўпини тўғри дарвозага йўллади. Бу вазиятда «Валенсия» дарвозабони Доменек ожиз қолди.
Шундан сўнг ҳам устунлик «Реал» томонида бўлди — 39-дақиқада Иско, 65-дақиқада эса Лука Модрич гол киритди. «Валенсия» эса фақат 90-дақиқага келиб VAR тизими орқали белгиланган пеналти туфайли ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ягона жавоб голи Парехо томонидан киритилди.
Бугун, тунги соат 00:00да Испания Суперкубоги ярим финалида «Барселона» ва «Атлетико» тўқнаш келади. Ушбу жуфтлик ғолиби финалда «Реал»га қарши майдонга тушиши лозим.
Испания Суперкубоги
Ярим финал
«Валенсия» – «Реал» Мадрид 1:3 (0:2, 1:1)
Гол: 0:1 – 15 Кроос, 0:2 – 39 Иско, 0:3 – 65 Модрич, 1:3 – 90, пенальти Парехо.
Валенсия – Доменек, Гарай, Гайя, Габриэл Паулиста, Васс, Коклен (Собрино, 83), Кондогбиа (Макси Гомес, 58), Парехо, Солер, Ферран Торрес, Гамейро (Черишев, 70).
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Карвахаль, Менди (Марсело, 71), Варан, Модрич (Хамес, 77), Иско, Каземиро, Кроос, Вальверде, Йович (Мариано Диас, 83).
Огоҳлантириш: Каземиро (88).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter