Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рома» Европа лигасини тарк этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

«Рома» Европа лигасини тарк этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Фото: Sport5.by

Европа лигасида 1/8 финалнинг бир қатор жавоб ўйинлари якунига етди.

«Рома» «Атлетик»ка ютқазиб, мусобақани тарк этди. Ҳуммелснинг 11-дақиқада четлатилиши ўйинда катта бурилиш ясади. Элдор Шомуродов 61-дақиқада захирадан туширилди.

Римнинг бошқа бир жамоаси — «Лацио» «Виктория Плзен»ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди. «Айнтрахт» «Аякс»ни иккинчи ўйинда ҳам енгди. «Олимпиакос»ни мусобақадан чиқариб юборган «Будё-Глимт» турнирдаги юришини давом эттиради.

Европа Лигаси. 1/8 финал.

Жавоб ўйинлари. 13 март

Атлетик – Рома 3:1. Биринчи ўйин — 1:2.

Голлар: Н.Уилямс (45+3, 82), Берчиче (68) — Паредес (90+2, пеналти).

Лацио – Виктория Плзен 1:1. Биринчи ўйин — 2:1.

Голлар: Романиоли (77) — Шулц (52).

Айнтрахт – Аякс 4:1. Биринчи ўйин — 2:1.

Голлар: Баҳоя (7), Гётце (25, 82), Экитик (67) — Тэйлор (78).

Олимпиакос – Будё-Глимт 2:1. Биринчи ўйин — 0:3.

Голлар: Яремчук (53, 65) — Ҳог (36).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг