Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду барча YouTube-рекордларни бир бошдан янгилашни бошлади

Роналду барча YouTube-рекордларни бир бошдан янгилашни бошлади

Фото: YouTube

Футболда саноқсиз рекордлар ўрнатган Криштиану Роналду YouTube видеохостингида ўз каналини (UR Cristiano) очиб, барча мавжуд рекордларни бир бошдан янгилашни бошлади.

Бир ярим соат ичида унинг обуначилари сони 1 миллиондан ошди. Бу мутлақ рекорд!

Роналду ютуб-каналини июлда очганди. Дастлабки 100 минг обуначини йиғишга атиги 55 дақиқа сарфлади, бу хостинг тарихидаги энг яхши старт. 1 миллион обуначи (олтин иконка) йиғишга эса 1,5 соат кифоя қилди.

Тез орада Криштиану яшил майдондаги азалий рақиби Лионел Мессини қувиб ўтди. Месси 12 йил аввал очган ютуб-каналнинг 2,35 млн обунчаси бор.

Ушбу хабар ёзилаётган пайтда Роналду обунчачилари сони 18 миллионга етди: бриллиант иконка (10 млн обуначи)ни қўлга киритиб, қизил бриллиант (100 млн обуначи) сари кетмоқда.

Роналдунинг ютубида ҳозирча 19 та видеоролик бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг