Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду жаҳон рекордини янгилашига ишонмоқда

Роналду жаҳон рекордини янгилашига ишонмоқда

Фото: «Чемпионат»

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий терма жамоа сафида голлар уриш борасида янги жаҳон рекордини ўрнатишига ишонмоқда.

Португал юлдузи терма жамоаси сафида 99 та гол урган, жаҳон рекордчиси — Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси Али Даий ҳисобида эса 109 та гол бор.

Ўртадаги 11 та голлик фарқ Роналдуни асло чўчитаётгани йўқ, у ўз номини бу жабҳада ҳам тарихга ёзиб қўймоқчи.

«Барча рекордлар қачондир янгиланади, бунисини мен янгилайман», — BBC Роналдудан ана шундай иқтибос келтирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг