Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руслан Нурудинов беш карра Осиё чемпиони бўлди

Руслан Нурудинов беш карра Осиё чемпиони бўлди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов чемпионлик учун баҳс олиб боришди.

Муросасиз кураш якунида тажриба ўз сўзини айтди. Нурудинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалларни ўзиники қилди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кгни ташкил этди.

Даст кўтаришда олтин медаль эгаси бўлган Шарофиддин Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб, якунда ўз ҳисобига яна иккита кумуш медални қўшиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг