Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербия президенти Александр Вучич баскетбол мураббийлиги курсида ўқияпти

Сербия президенти Александр Вучич баскетбол мураббийлиги курсида ўқияпти

Фото: EPA

Сербия президенти Александр Вучич баскетбол мураббийи бўлмоқчи. Бу унинг болаликдаги орзуси.

Вучич Олий спорт мактаби курсида ўқиётгани ҳақида «РИА Новости» ёзмоқда. Президент ўқишни болалар ва ўсмирлар мураббийлиги йўналишида битиради.

«Болаликдаги орзуим рўёбга чиқаётганидан бахтлиман», — деб ёзди Вучичнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Александр Вучич «Црвена Звезда»нинг ашаддий мухлиси. Ёшлигида ўзи ҳам баскетболни ёмон ўйнамаган.

Маълумот учун: Александр Вучичнинг бўйи — 1,99 метр. Фото: «24SMI»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг