Шахматчи қизларимиз африкаликларга имконият қолдирмади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўтказилмоқда.
Бугун мусобақанинг 3-тур баҳслари ташкил этилмоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тур доирасида Замбия вакилаларига қарши дона суришди.
Қувонарлиси, қизларимизнинг барчаси африкалик рақибаларини мағлуб эта олдилар - 4:0.
Бугун терма жамоамиз сафида Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова ва Афрўза Ҳамдамова дона сурдилар.
Қизларимиз биринчи турда Ганани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар. Иккинчи турда эса АҚШга 1:3 ҳисобида имконият бой берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter