Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Раҳмоновнинг жанги санаси маълум бўлди

Шавкат Раҳмоновнинг жанги санаси маълум бўлди

Қозоғистонлик ММА жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум қилинди.

Унга кўра, Шавкат Раҳмонов 16 декабрь куни ўтказиладиган UFC 296 турнирида америкалик Стивен Томпсонга қарши октагонга кўтарилади. 

«UFCдан таклиф келди ва мен рози бўлдим. Раҳмонов, кел йилни ажойиб тарзда якунлаймиз. 16 декабрни сабрсизлик билан кутяпман», - деб ёзди Томпсон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

Ўз навбатида, Шавкат ҳам унга жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов ва Томпсон UFC ярим ўрта дивизиони рейтингида мос равишда 6 ҳамда 7-ўринларни эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг