Шомуродов бугун майдонга тушиши кутиляпти — жонли эфирда кўрамиз

Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби бугун, 24 июлдан еврокубоклардаги иштирокини бошлайди. Юртдошимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган Истанбул жамоаси Европа Конференциялар лигаси 2-саралаш босқичида Болгариянинг «Черно Море» клуби билан тўқнаш келади.
Шомуродовнинг расмий дебюти айнан бугун бўлиши кутилмоқда.
Биринчи ўйин 24 июл куни Болгарияда, жавоб баҳси 31 июл санасида Туркияда ўтказилади.
Қувончли хабар: «ZoʼrTV» телеканали ҳар икки учрашувни жонли узатишини маълум қилди!
24 июл. 22:00
Черно Море — Истанбул Башакшеҳир
31 июл. 22:45
Истанбул Башакшеҳир — Черно Море
«Башакшеҳир» сафига ўзбекистонлик Аббос Файзуллаев ҳам ўтаётганидан хабарингиз бор, албатта.
«Истанбул Башакшеҳир» ўтган мавсумда Туркия суперлигасида бешинчи, «Черно Море» эса Болгария чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter