Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродов ва Моуриньо янги тарихни ёзди

Шомуродов ва Моуриньо янги тарихни ёзди

Илк бор ташкил этилган Европа Конференциялар Лигаси финалида Италиянинг «Рома» клуби Нидерландиянинг «Фейеноорд» жамоасини мағлуб этди.

Шу тарзда Элдор Шомуродов еврокубок финалида майдонга тушиб, ғалаба қозонган ўзбек футболчисига айланди.

«Рома» устози Жозе Моуриньо ҳам рекорд қайд этди. У амалдаги еврокубокларнинг учаласида: Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ғолиб чиққан биринчи мураббийга айланди.

Рома — Фейеноорд 1:0

Гол: Дзаньоло (32).

Рома — Патрисиу, Манчини, Ибаньес, Смоллинг, Кристанте, Пеллегрини, Мхитарян (Оливейра, 17), Залевски (Спинаццола, 67), Карсдорп (Винья, 89), Дзаньоло (Верету 67), Абраҳам (Шомуродов, 89).

Фейеноорд — Бейло, Маласиа (Жаҳонбахш, 89), Сенеси, Траунер (Педерсен, 74), Гертрюйда, Кўкчи (Волемарк, 88), Эурснес, Тил (Торнстра, 59), Синистерра, Нелсон (Линссен, 74), Дессерс.

Огоҳлантиришлар: Траунер (25), Пеллегрини (37), Залевски (67), Патрисиу (84), Спинаццола (90+4).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг