Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродовга йўл очилади: унинг жамоадошига «харидор» кўпайиб кетди

Шомуродовга йўл очилади: унинг жамоадошига «харидор» кўпайиб кетди

«Рома»нинг асосий ҳужумчиларидан бирига айланган Тэмми Абраҳамнинг «харидори» кўпайиб кетган. Энг асосий номзод Англиянинг «Арсенал» жамоасидир.

Римликлар Абраҳамнинг трансфер нархини 80 млн. евро деб эълон қилишган. Лондонликлар эса унга 60 млн. тўлашга тайёр. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳам ушбу ҳужумчини ўз сафида кўришни истамоқда.

Манкунианликлар жамоа тўпаурари бўлиб турган Криштиану Роналду ўрнини айнан Темми Абраҳам эгаллаши мумкин, деб ҳисоблашган. Қолаверса, «Манчестер Юнайтед» мутасаддилари ҳужумда Абраҳам ва Санчо инглиз тандемидан фойдаланишни режалаштирган.

Агар Абраҳамнинг трансфери амалга ошса, Элдор Шомуродов «Рома»нинг ҳужумида яна асосий фигурага айланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг