Шомуродовнинг жамоадоши «Интер»га ўтиши мумкин
Элдор Шомуродов тўп сураётган «Рома» жамоасининг яримҳимоячиси Генрих Мхитарян келаётган ёзда Италия шимолига кўчиб ўтиши мумкин. «Интер» (Милан) 33 ёшли арман футболчисига қизиқмоқда.
Мхитаряннинг римликлар билан шартномаси муддати июнда тугайди. Уни узайтирадими ёки бошқа жамоага кетадими — Мхитарян ҳозир бир қарорга келиши керак. «Calciomercato» ёзишича, миланликлар темирни қизиғида босиш ҳаракатида, хавбекни эркин агент сифатида қўлга киритиш учун унинг агентлари билан алоқага чиқишмоқда.
Мхитарян «Рома»га Лондоннинг «Арсенал»идан ўтган. Ҳозирги жамоасида барча турнирларда 116 ўйин ўтказиб, 29 гол, 29 голли узатмани амалга оширган. Арманистон терма жамоаси таркибида эса 95 ўйинда майдонга тушиб, 32 та голни ўз ҳисобига ёзган.
А серия ғолиблиги учун сўнгги тургача курашаётган ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилган «Интер»га ўтиш — арман футболчиси учун юқорилашдан ташқари, қаттиқ рақобатга чидаши лозимлигини ҳам англатади. «Рома» эса Европа лигаси остонасида — буёғи омадга ҳам боғлиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter