Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жазога тортилди
Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жазога тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси хабар берган.
Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.
Унга кўра:
Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон кубоги Ҳ гуруҳи доирасида бўлиб ўтган «Андижон» – «Динамо» баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;
Ўзбекистон кубоги Ҳ гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Насаф» – «Навбаҳор» баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;
Ўзбекистон кубоги Д гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Зомин» баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;
Ўзбекистон кубоги Э гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Локомотив-БФК» – «Чиғатой» баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter