U-17 Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими санаси маълум бўлди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2025 йилнинг 3–27 ноябр кунлари Қатарда ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 25 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Доха шаҳрида бўлиб ўтади.
Мусобақада иштирок этувчи 48 жамоа 4 та саватчага ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олган.
1-саватча: Қатар (мезбон), Бразилия, Франция, Мали, Германия, Мексика, Аргентина, Англия, Япония, Парагвай, АҚШ, Сенегал
2-саватча: Корея Республикаси, Марокаш, Ўзбекистон, Италия, Белгия, Янги Зеландия, Чили, Венесуэла, Хорватия, Колумбия, Гондурас, Буркина-Фасо
3-саватча: Коста-Рика, Тожикистон, Панама, Индонезия, КХДР, Кот-д'Ивуар, Тунис, Янги Каледония, Канада, ЖАР, Австрия, Гаити
4-саватча: БАА, Португалия, Чехия, Ирландия, Швейцария, Замбия, Миср, Уганда, Боливия, Саудия Арабистони, Салвадор, Фижи
Маълумот ўрнида, мусобақа доирасида 12 гуруҳ шакллантирилади. Гуруҳ босқичида илк икки ўринни эгаллаган жамоалар ва энг яхши натижа қайд этган 8 та учинчи ўрин соҳиби плей-офф босқичи — 1/16 финалга йўл олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter