Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА Суперкубоги. «Бавария» клуби «Севилья»ни қийинчилик билан енгди (видео)

УЕФА Суперкубоги. «Бавария» клуби «Севилья»ни қийинчилик билан енгди (видео)

Фото: Uefa.com

Будапештдаги «Пушкаш-Арена» стадионида бўлиб ўтган УЕФА Суперкубогида ЕЧЛ ғолиби «Бавария» Европа лигаси чемпиони «Севилья»ни қийинчилик билан таслим этди. 

Ўйиннинг биринчи таймида Окампоснинг голига эвазига «Севилья» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан кўп вақт ўтмай, «Бавария» Горетцканинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи таймда ҳам кучлар тенг келиб, гол киритилмади ва баҳс тақдири қўшимча бўлимларда ҳал қилинадиган бўлди.

Қўшимча бўлимда захирадан майдонга тушган Хави Мартинес гол уриб, мюнхенликларга ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа «Бавария» ўз тарихида иккинчи бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Бавария – Севилья 2:1

Голлар: Горетцка (34), Хави Мартинес (104) – Окампос (13, пенальти).

Бавария – Нойер, Алаба (Боатенг, 112), Эрнандес (Дэвис, 99), Павар, Зюле, Мюллер, Киммих, Гнабри, Горетцка (Мартинес, 99), Сане (Толиссо, 70), Левандовски.

Севилья – Буну, Эскудеро, Кунде, Диего Карлос, Навас, Ракитич (Оливер Торрес, 56), Жордан (Васкес, 94), Сусо (Гудель, 73), Фернандо, Окампос, де Йонг (Эн-Несири, 56).

Огоҳлантиришлар: Алаба (12) Жордан (45+1), Кунде (55), Фернандо (70), Эрнандес (90+1),

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг