Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улуғбек Рашитов яна тенгсиз бўлди

Улуғбек Рашитов яна тенгсиз бўлди

Таэквондо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби, Осиё чемпиони Улуғбек Рашитов Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам барча рақибларини мағлубиятга учратиб, делегациямизга навбатдаги олтин медални келтирди.

Муросасиз кечган финал жангида Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди.

Шу тариқа Улуғбек -68 кг вазн тоифасида рақибларидан бир бош устун эканини яна бир карра исботлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг