Усэйн Болтнинг рекорди янгиланди

Акани Симбин (Жанубий Африка) қаторасига 11-мавсумда 100 метр масофани 10 сониядан оз вақтда ортда қолдириб, Усэйн Болтнинг рекордини янгилади. Бу ҳақда Track & Field Gazette хабар берди.
Ботсванадаги мусобақаларда Симбин 100 метрни босиб ўтишга 9,9 сония сарфлади.
«Спринтлар қироли» — Усэйн Болт қаторасига 10 мавсум 100 метрга 10 сониядан кам вақт сарфлаган.
100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекорди ҳамон Усэйн Болтга тегишли. У 2009 йили Берлинда ўтказилган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида юз метрликни 9,58 сонияда забт этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter