Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спортдаги коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилиш ўтказилди

Спортдаги коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йил 14 феврал куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5729-сон Фармони ижроси ҳамда 2020 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда республика ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул кординаторлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда вазирликнинг Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика комиссияси котиби А.Кадиров, Юридик бўлим бошлиғи Ш.Каримов, Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Салимов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Йиғилишда мутасаддилар 2019 йил давомида вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5729-сон Фармони ижроси ва 2020 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик ҳамда унинг тизим ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишнинг хусусиятлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, уни бартараф этиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари натижадорлиги каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Йиғилиш давомида тизим ташкилотларининг кординаторлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5729-сон Фармони ижроси бўйича тизим ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Йиғилиш якунида 2020 йилда вазирлик ҳамда тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида келишиб олинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Манба: minsport.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг