Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқига янги президент сайланди

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқига янги президент сайланди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Халқаро замонавий бешкураш иттифоқининг (UIPM) 73-конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилигидаги мамлакат делегацияси ҳам иштирок этди.

Конгресснинг 16 ноябр куни бўлиб ўтган йиғилишида ташкилий масала кўрилди. Халқаро ташкилотга АҚШ Замонавий бешкураш федерацияси президенти Роберт  Стулл янги раҳбар этиб сайланди. Ушбу муҳим воқелик замонавий бешкурашнинг халқаро майдондаги ривожланишида янги босқични бошлаб бериши ишонч билдирилди. Йиғилишда, шунингдек, янги президент бошчилигида Ижроия кенгаши таркиби белгилаб олинди.

Шуни таъкидлаш керакки, Роберт Стулл ўз Ватани – Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган 2028 йилги Олимпия ўйинларига қадар мазкур ташкилотга раҳбарлик қилади.

Ўзбекистонда замонавий бешкураш сўнгги 6 йил ичида кескин ривожланди. Шу қисқа вақт мамлакатимиз спортчилари тарихда илк бор 2 та олимпия йўлланмасига эгалик қилишди.

UIPMнинг навбатдаги 74-конгресси 2026 йили Венгриянинг Будепешт шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг