Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопесни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистонда спортга, хусусан, футбол ва футзалга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, терма жамоа олдига кейинги йилда юртимизда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилганини таъкидлади. 

Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш орқали келгусида инфратузилмани Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Венансио икки бор Испания терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган. Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. Клублар ўртасида Европа чемпиони. Испания чемпиони, 3 карра кубок эгаси, 3 бор суперкубок эгаси. Шунингдек, 5 бор дунёнинг яхши мураббийи деб топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг